date
views 1 470

НАТО бош котиби: «НАТО Украинанинг жасур халқини охиригача қўллаб-қувватлайди»

НАТО бош котиби: «НАТО Украинанинг жасур халқини охиригача қўллаб-қувватлайди»
Фото: Reuters
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россияга қарши курашаётган украинлар охиригача қўллаб-қувватланишига ишонч билдирди, деб ёзади Meduza.

«НАТО қанча вақт бўлса ҳам, Кремль агрессиясига қарши курашаётган жасур Украина халқини охиригача қўллаб-қувватлашда давом этади», — дейди Столтенберг.

Шунингдек, Столтенберг ўзининг Twitter саҳифасида Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан гаплашгани ва у билан Россиянинг Украина шаҳарларига тонгда амалга оширган ҳужумларини муҳокама қилгани ҳақида ёзди.

«Россиянинг Украинадаги фуқаролик инфратузилмасига даҳшатли ва аёвсиз ҳужумларини қоралаймиз», — деди НАТО бош котиби.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО бош котиби: «НАТО Украинанинг жасур халқини охиригача қўллаб-қувватлайди»