1 297
Байден: «Бу ҳужумлар Украина халқини охиригача қўллаб-қувватлаш қароримизни янада кучайтиради»

Фото: aa.com.тр
АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг Украина шаҳарларига берган оммавий зарбасини қоралади, деб ёзади Meduza.
- "Ушбу ҳужумлар Украина халқини узоқ вақт давомида қўллаб-қувватлаш қароримизни янада кучайтиради.
АҚШ бугун Россия томонидан Украинага, жумладан Киевга қарши берилган ракета зарбаларини кескин қоралайди. Натижада тинч аҳоли ҳалок бўлди ва яраланди, ҳарбий мақсадда бўлмаган объектлар вайрон қилинди. Бу зарбалар яна бир бор жаноб Путиннинг Украина халқига қарши ноқонуний урушидаги шафқатсизликни кўрсатади.
Бугун ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганларга эса соғайиб кетишини тилаб қоламиз.
Бу ҳужумлар Украина халқини охиригача қўллаб-қувватлаш қароримизни янада кучайтиради. Иттифоқдошларимиз ва ҳамкорларимиз билан биз Россияни тажовузкорлиги учун жазолашда давом этамиз, Путин ва Россияни ваҳшийлик ва ҳарбий жиноятлар учун жавобгарликка тортиб, Украина кучларига ўз мамлакати ва эркинлигини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ёрдамни берамиз.
Биз яна бир бор Россияни бу асоссиз тажовузни зудлик билан тўхтатишга ва ўз қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишга чақирамиз", - деди АҚШ президенти Жо Байден.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар