
AҚШ Украинадаги можаронинг кучайишидан завқланмоқда ва бундан максимал даражада фойдаланишни кутмоқда, деб ёзмоқда Хитой давлат газетаси “Global Times”.
Қўшма Штатлар Украина инқирозига барҳам беришдан манфаатдор эмас - аксинча, Aмерика расмийларининг баёнотлари ҳар томонлама "оловга ёғ сепишга" қаратилган, деб ҳисоблайди мақола муаллифлари. Бундай радикал риторика орасида улар Жо Байденнинг “ядровий Aрмагеддон” таҳдиди ҳақидаги сўнгги баёнотини таъкидлаган.
Муаллифларнинг фикрича, безори бўлишга ўрганиб қолган Қўшма Штатлар ҳозир ҳам айнан шундай қиляпти – ўзлари дастлаб ҳаддан ортиқ провокация уюштириб, сўнгра бошқа томонни айбламоқда.
“Қўшма Штатлар можаронинг авж олишидан завқланмоқда. Можаронинг ривожланиши Украина ҳақиқатан ҳам охирги украиналиккача жанг қилиш ниятида ёки йўқлигига боғлиқ эмас, балки AҚШ можарони давом эттириши керакми ёки йўқлигига боғлиқ”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Штатлар ўз манфаатларини тўлиқ қондиришга, жумладан, Европани энергия ва хавфсизлик нуқтаи назаридан қарам қилишга, иложи борича кўпроқ мамлакатларни Россияга қарши лагерга жалб қилишга интилмоқда.
“Aйни пайтда Вашингтон ўзини айбсиздек кўрсатмоқчи”, дейди муаллифлар.
Ўтган ҳафта АҚШ президенти Жо Байден дунё совуқ уруш ва Кариб денгизи инқирозидан кейин биринчи марта ядро уруши таҳдиди остида эканини айтди ва бу таҳдид кучайишида Россия раҳбариятини айблади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар