
Видеодан скриншот
Россиянинг Курск вилоятида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Украинага чегарадош ҳудудларда тобора хавф ортиб бораётгани сабабли президентга видеомурожаат йўллади.
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари вазиятни ўрганиш ва муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Курскка жўнаб кетганини маълум қилди.
Маълумот учун: Курск тиббиёт олийгоҳи талабалари мурожаатида улар таълим олаётган тиббиёт муассасасидан 30 километр узоқликда атом электр станцияси жойлашгани билдирилган. Шунингдек, хавф Украина-Россия уруши сабаб янада ортаётгани айтилган. Улар давлат раҳбаридан талабаларнинг ўқишини Ўзбекистондаги ОТМларга кўчиришда ёрдам беришни сўраган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар