11:00 / 12.10.2022
1 385

Украина G7'дан ракеталарга қарши қалқон қуришда ёрдам сўради

Украина G7'дан ракеталарга қарши қалқон қуришда ёрдам сўради
Фото: Picture Alliance
Володимир Зеленский G7 давлатлари раҳбарлари олдида видео-алоқа орқали чиқиш қилиб, уларни Украинага Россия ракеталаридан ҳимояланиш учун самарали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратишда ёрдам беришга чақирди.

«Миллионлаб одамлар G7'га бундай ёрдам учун миннатдор бўлишади», дея таъкидлаб ўтди Зеленский.

Бундан ташқари, у «ҳукмронлигининг охирига етган Россия раҳбарида ҳали ҳам вазиятни янада кескинлаштириш имкони бор»лигини эслатди. Бу «барчамиз учун хавф», дея огоҳлантирди Украина президенти.

«Катта еттилик» Россиянинг «айбсиз фуқаролар ўлимига сабаб бўлган Украина фуқаролик инфратузилмаси ва шаҳарларига ракета ҳужумлари»ни кескин қоралади.

Сешанба куни Украина президенти Володимир Зеленский иштирокида видеоформатда бўлиб ўтган йиғилиш якунлари бўйича берилган баёнотга кўра, G7 давлатлари тинч аҳолига нисбатан ҳужумлар «ҳарбий жиноят бўлиб, бунинг учун Россия президенти Путин ва бошқа айбдорлар жавобгарликка тортилишини» эслатди.

G7 давлатлари Россиянинг сохта референдумлар орқали Украина ҳудудларини аннексия қилишга бўлган ноқонуний уринишларини қоралади ва рад этди.

«Еттилик» Украина ҳудудини ўзгартиришга уринишлари учун жисмоний шахслар, компания ва ташкилотларга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллашда давом этиш ниятида.

G7 давлатлари Россиянинг Украинадаги урушни кучайтиришга қаратилган ҳаракатларини, жумладан, «глобал тинчликка таҳдид солувчи ядровий қуроллардан фойдаланишга сафарбарлик ва таҳдидларни» қоралади ва «Россия томонидан кимёвий, биологик ёки ядровий қуроллардан ҳар қандай фойдаланиш кескин жавоб ҳаракатига олиб келишини айтди».

Бундан ташқари, «еттилик» Беларус ҳукуматини Россия қўшинлари томонидан Украинага қарши агрессия учун мамлакат ҳудудидан фойдаланишини тўхтатишга чақирди.

«Россия ва Беларус қўшинларининг қўшма минтақавий гуруҳини тузиш тўғрисидаги эълон Беларус режими Россиянинг шериги эканлигига яна бир мисол бўлди», — дейилади баёнотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина G7'дан ракеталарга қарши қалқон қуришда ёрдам сўради