Германия Украинага илк IRIS-Т ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини топширди

Германия Украинага илк IRIS-Т ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини топширди
Украина Германиядан ваъда қилинган тўртта IRIS-Т SLM ҳаво мудофаа тизимидан биринчисини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Spiegel хабар берди.

Газетанинг ёзишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини топшириш Полша-Украина чегараси яқинида амалга оширилган.

Аввалроқ, Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт тўртта замонавий ўрта масофага мўлжалланган IRIS-Т ҳаво мудофаа тизимини Украинага етказиб беришни эълон қилган эди.

Маълумот учун, IRIS-Т 6 та давлатда ишлаб чиқарилади. Бу ракета комплекси қисқа масофали ҳаво-ҳаво ракетаси бўлиб, совитилган инфрақизил бошли бош билан жиҳозланган.Уларнинг ҳар бирининг нархи 400 юз минг евро.

Эслатиб ўтамиз, 10-11 октябрь кунлари эрта тонгда Россия қуролли кучлари Украина пойтахти Киевга ракета зарбаси берди. Маълумотларга кўра, Россия Украина шаҳарларига 75 та ракета учирган, улардан 41 таси ҳаво мудофааси ёрдамида зарарсизлантирилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар