11:53 / 12.10.2022
1 251

Оқ уй: Украинани тиклаш Россия ҳисобидан амалга оширилиши керак

Оқ уй: Украинани тиклаш Россия ҳисобидан амалга оширилиши керак
Фото: Reuters
Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер Украина можаросини ҳал қилиш шартларини санади. Бу Украина суверенитетини ҳимоя қилиш, унинг мудофаа қобилиятини таъминлаш, мамлакатни Россия маблағлари ҳисобидан тиклаш кабиларни ўз ичига олади.

«Биз президент Владимир Зеленскийнинг қуйидаги элементларни ўз ичига олган адолатли тинчликка тайёрлигини олқишлаймиз: БМТ Низомини қўллаб-қувватлаш, ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни ҳимоя қилиш, Украинанинг келажакда ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини таъминлаш, Украинани тиклаш, хусусан буни Россия ҳисобидан амалга ошириш имкониятларини ўрганиш ҳамда россияликларни уруш пайтида содир этилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиш», — деб санаб ўтди Жан-Пьер брифингда.

Шундай қилиб, у Владимир Путин ва бизнесмен Илон Маск ўртасида эҳтимолий музокаралар бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. Аввалроқ ОАВ Маск Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик шартларини Twitter’да ёзишдан олдин Россия президенти билан мулоқот қилгани ҳақида ёзганди. Бизнесмен бу хабарни рад этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уй: Украинани тиклаш Россия ҳисобидан амалга оширилиши керак