18:25 / 12.10.2022
1 202

Қозоғистондаги президентлик сайловида рекорд миқдорда номзодлар кураш олиб боради

Қозоғистондаги президентлик сайловида рекорд миқдорда номзодлар кураш олиб боради
Қозоғистонда президентлик учун 12 номзод кураш олиб боради. Бу ҳақда Республика Марказий Сайлов комиссияси маълум қилди.

Номзодларнинг 5 нафари тўлиқ текширувдан ўтган ва барча талабларга мос деб топилган. Қолган номзодлар текширилмоқда.

Номзодлар қуйидагилар:
1. Қаракат Абден — “Ижтимоий ишчилар миллий альянси” Республика жамоатчилик бирлашмасидан;
2. Жуматай Алиев — "Халқ демографиясс" жамоат бирлашмасидан
3. Нуржан Алтаев — “Муқалмас” республика жамоат бирлашмасидан;
4. Нурлан Ауесбаев — Умуммиллий социал-демократик мухолиф партиясидан;
5. Фатима Бизакова — “Амалий Психология” республика жамоат бирлашмасидан;
6. Хайрулла Габжалилов — “Асар” ўралмонлар бирлашмасидан;
7. Жигули Дайрабаев — “Ауил” халқ-демократик ватанпарварлар партиясидан;
8. Талгат Ергалиев — Қозоғистон қурувчилар иттифоқидан;
9. Бакит Жанабаев — “Қозоғистон ҳаваскор футбол ихлосмандлари” жамоат бирлашмасидан;
10. Мейрам Кажикен — “АМАНАТ” республика касаба уюшмалари бирлашмасидан;
11. Қосим-Жўмарт Тоқаев — ижтимоий-сиёсий кучлар халқ коалициясидан;
12. Салтанат Турсинбекова — "Қазақ аналары – Дәстүрге жол" республика жамоат бирлашмасидан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистондаги президентлик сайловида рекорд миқдорда номзодлар кураш олиб боради