23:47 / 12.10.2022
1 535

Британия мудофаа вазири: «Путин Россиянинг супер куч эмаслигини эндигина англади»

Британия мудофаа вазири: «Путин Россиянинг супер куч эмаслигини эндигина англади»
Фото: «Стандарт»
Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Evening Standard нашрига берган интервьюсида Россия раҳбариятининг нопрофессионаллиги ва стратегик нотўғри ҳисоб-китоблари туфайли руслар Украинага қарши урушда мағлубиятга учраётганини айтди, деб ёзади Meduza.

Унинг сўзларига кўра, «Россия раҳбарияти ўзи яратган шов-шувларга ишониб қолган. Парадларда танклар колонналарини кузатиб, ўзини енгилмас деб ҳисоблаган».

«Супер кучлар кўплаб урушларда мағлуб бўлди: СССР Афғонистонда, АҚШ Вьетнамда. Катта давлатлар бир неча бор қўшнисидан ёки бошқа давлатдан мағлубиятга учрашга мажбур бўлган. Лекин асосийси шу. Путин (Россия) супер давлат эмаслигини эндигина англаб етди», — деди Уоллес Россиядек супер давлат урушда ютқазиши мумкинми деган саволга жавобан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия мудофаа вазири: «Путин Россиянинг супер куч эмаслигини эндигина англади»