23:55 / 12.10.2022
1 326

Биринчи марта инсоният фазовий жисмни жиловлади

Биринчи марта инсоният фазовий жисмни жиловлади
Фото: Ferra.ru
Ўтган ой NASA атайлаб астероид билан тўқнаштирган DART қурилмаси фазовий жисмни табиий орбитасини ўзгартиришга мажбур қилди.

«Бу инсоният фазовий жисм ҳаракатини ўзгартирган биринчи ҳолат. Сайёравий мудофаа ва инсоният учун бурилиш нуқтаси. Коинот бизга улоқтирган нарсаларни қайтаришга тайёрмиз», — деди NASA раҳбари Билл Нелсон.

Олимлар астероид орбитасини 10 дақиқага қисқартиришга умид қилишганди, режа ошиғи билан уддаланди: DART билан тўқнашув фазо «тоши» орбитасини 32 дақиқага қисқартирди.

«Энди астероиднинг орбитаси 11 соат ва 55 дақиқа ўрнига 11 соат ва 23 дақиқа», — қўшимча қилди Нелсон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Биринчи марта инсоният фазовий жисмни жиловлади