
Украинани Қримни куч билан эгаллаб олишга ундаётган Европа давлатлари воқеликдан йироқда, деб ёзмоқда Франциянинг “Figaro” газетаси шарҳловчиси Рено Жирар.
Унинг фикрича, Украина Қуролли кучларининг ҳужум қилишга уриниши муваффақиятсизликка учрайди.
“Чунки ярим орол аҳолиси ўзини рус деб ҳис қилади ва ўзини ҳимоя қилади. Қримга қилинган ҳужум эса бутун Россия аҳолисининг норозилигига сабаб бўлади”, - деб ҳисоблайди Жирар.
Июнь ойи ўрталарида Владимир Зеленскийнинг Қрим бўйича вакили Тамила Ташева Киев режими ярим оролни ҳарбий йўл билан ўз назоратига қайтаришга ҳаракат қилишини айтган эди. Қрим раҳбари Сергей Aксёнов эса бу мавзуни муҳокама қилишга ҳожат йўқлигини айтган.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар