Фото: АА
Туркия Украинадаги қон тўкилишини имкон қадар тезроқ тўхтатишга уринмоқда. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг Остона шаҳрида ўтаётган VI саммитида гапирди. Эътиборга молик жиҳати, Украина масаласи кўтарилган машваратда Россия президенти Владимир Путин ҳам қатнашган.
Туркия раҳбарига кўра, Россия–Украина уруши мавжуд мураккаб вазиятга қарамай, дипломатик чоралар орқали тўхталиши керак.
«Барчамиз ҳам минтақавий, ҳам жаҳон миқёсида Украинадаги инқироз асоратларини ҳис этмоқдамиз. Мен адолатли дунёни фақатгина дипломатия йўли билан барпо этиш мумкинлигини кўпдан бери таъкидлаб келаман. Урушда ғолиблар бўлмайди. Адолатли дунёда эса ҳеч ким мағлуб саналмайди», – деди Эрдўғон.
Жорий йил июль ойида Истанбул шаҳрида «Украина портларидан ғалла ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз олиб ўтиш ташаббуси» деб номланган битим имзоланди. Туркия раҳбарияти ва БМТ шафелигида имзоланган ҳужжат дунёда очлик муаммосини ҳал этишга қаратилган.
Президент Эрдўғон Остона саммитидаги нутқида Истанбул битими имзоланишини ютуқ деб атар экан, шу каби ижобий уринишлар давом этаётганини қайд этди.
Туркия етакчиси мажлис иштирокчилари ва халқаро ҳамжамиятни Украина урушини тезроқ тўхтатишга чақирди.
Сиёсатчи ўз нутқида халқаро хавфсизлик, террорга қарши кураш, БМТ фаолиятини ислоҳ этиш каби масалаларга ҳам тўхталган.
Аввал хабар берганимиздек, президент Эрдўғон Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида президент Владимир Путин билан учрашувда ҳам Украинада зиддиятни бартараф этиш масаласини кўтарган.
Эслатиб ўтамиз, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди. Унда кенг кўламли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади