17:04 / 13.10.2022
1 946

Латифабоп «жиноят» ортидан ёлғиз ота қамалди

Латифабоп «жиноят» ортидан ёлғиз ота қамалди
Гўё украинча қўшиқ эшитгани учун Антон Усовга нисбатан суд қарори: 15 сутка қамоқ ва 50 минг рубль (тахминан 9 млн сўм) жарима!

24lifeblog.com интернет нашри хабар беришича, воқеа 12 октябрь куни Москва шаҳрида содир бўлган. Йўл патруль хизмати ходимлари автомобилни бошқариб бораётган пойтахтлик Антон Усовни тўхтатишган.

Полиция ходимлари кўрсатма беришича, машина ичидан украинча қўшиқ янграган. Шунда икки томон ўртасида баҳс юзага келган. Ҳайдовчини аввалига шаҳар полиция бўлимига олиб келишган, шу ерда иккита протокол тузилган. У полиция талабларига бўйсунмаганлик ва Россия армиясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини «обрўсизлантирганлик» моддалари бўйича айбдор деб топилган. Суддан сўнг Усовни «Мневники» қамоқни ўташ манзилига жўнатишган.

Қарамоғида 4 нафар фарзанди бўлган судланувчи ёлғиз ота экани хабарда таъкидланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Латифабоп «жиноят» ортидан ёлғиз ота қамалди