date
views 1 914

Оқ уйнинг янги стартегияси: АҚШнинг мақсади — Россияни тийиш, Хитой билан рақобатлашиш

Оқ уйнинг янги стартегияси: АҚШнинг мақсади — Россияни тийиш, Хитой билан рақобатлашиш
Коллаж: Newinform.com
Оқ уй АҚШнинг янги миллий хавфсизлик стратегиясини эълон қилди.

Унда Россия ва Хитой билан қарама-қаршиликлар ҳақида, жумладан, шундай дейилган:
  • Хитой ва Россия ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланмоқда, бироқ бу икки мамлакат АҚШ манфаатларига турлича таҳдид уйғотади.
  • Россия — АҚШ ва «эркин халқаро тизим» учун ўткирроқ ва «шошилинчроқ» таҳдид, бироқ дунё тартиби тамойилларини ўзгартириш учун чинакам иқтисодий, технологик ва дипломатик имкониятларга фақат Хитой эса. «ХХР — халқаро тартибни ўзгартириш ҳамда бу мақсадга эришиш учун иқтисодий, дипломатик, ҳарбий ва технологик қудратга эга ягона рақиб (АҚШ учун)», дейилади янги стратегияда.
  • АҚШнинг Россияга нисбатан сиёсати «тийиб туриш» хусусиятига эга, Хитойни эса тўлақонли рақобатчи ҳисоблайди.
  • Хитойни енгиш ва инновациялар пойгасида ютқазмаслик учун АҚШ ўз иқтисодиётини кучайтириш, бутун дунё бўйлаб иттифоқчилари билан алоқаларини сақлаб қолишга урғу беради.
  • Россия билан низо моҳияти шундаки, Москва ҳарбий куч билан бошқа давлат чегараларини ўзгартириб, ўз ҳудудини кенгайтиришга уринди, бу эса халқаро ҳуқуққа зиддир.
  • АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаб, Россияга Украинадаги низода «стратегик мағлубият»га учраши учун дипломатик ва иқтисодий босим ўтказишни кучайтиради. Америка Москва билан ҳамкорлик имкониятларини топишга уриниб кўрди, бироқ у диалогни рад этди.
  • Қўшма Штатлар Россиянинг оддий қурол-аслаҳалари салоҳияти пасаяётганини, шу боис Москва «ҳарбий режалаштиришда ядро қуроли»га кўпроқ суянишини англайди.
  • АҚШ — иммигрантлар мамлакати, шу боис ирқчиликнинг исталган кўринишини қоралайди, шунинг баробарида, Россия ва Хитой халқларининг фан ва маданиятга қўшган ҳиссасини ҳурмат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқ уйнинг янги стартегияси: АҚШнинг мақсади — Россияни тийиш, Хитой билан рақобатлашиш