10:30 / 14.10.2022
1 171

Украина 186 нафар россиялик ҳарбий жиноятчини аниқлади

Украина 186 нафар россиялик ҳарбий жиноятчини аниқлади
Фото: DPA
Украина тергов органлари ҳарбий жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётган 186 нафар россияликнинг шахсини аниқлади, деб маълум қилди Украина бош прокурори Костин. Судларга 45 та иш юборилган, 10 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилган.

Украина 186 нафар россиялик ҳарбий жиноятчини аниқлади, деб маълум қилди 13 октябр, пайшанба куни Ҳаагада бош прокурор Андрей Костин. Бироқ уларнинг кичик бир қисми ҳибсда, деди у. Костиннинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага бўлган агрессияси даврида қийноқлар, қотилликлар, зўрлашлар, одамларни доимий яшаш жойларидан ҳайдаб чиқариш каби ҳарбий жиноятлар содир этилган – бу жиноятларнинг кўлами жуда катта. Бош прокурорнинг таъкидлашича, 45 та ҳолат бўйича тергов якунланиб, материаллар судга тақдим этилган, 10 нафар шахсга нисбатан жазо тайинланган.

Бундан ташқари, Европанинг Eurojust агентлиги маълумотларига кўра, бир қанча Европа давлатларида Украинадаги уруш даври ҳарбий жиноятлари бўйича 20 та тергов бошланган. Евроиттифоқнинг еттита давлати ва Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд уларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Руминия пайшанба куни ушбу гуруҳга қўшилди.

Костиннинг сўзларига кўра, украиналик терговчилар Россиянинг Украина шаҳарларига кенг кўламли ракета ҳужумларидан сўнг маълумот йиғишмоқда. У уларни «террор хуружлари» деб атади ва улар учун масъул бўлганлар жавобгарликка тортилишига ваъда берди. «Фуқаролар нишонига тегаётган ҳар бир ракета, ҳар бир портлаш – ҳаммаси ҳужжатлаштирилган», — деди Украина бош прокурори. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина 186 нафар россиялик ҳарбий жиноятчини аниқлади