10:57 / 14.10.2022
1 619

Боррел: Россия қуролли кучлари ядро қуроли қўлланилишига жавобан йўқ қилинади

Боррел: Россия қуролли кучлари ядро қуроли қўлланилишига жавобан йўқ қилинади
Фото: Reuters
Агар Путин Украинага қарши ядро қуролидан фойдаланса, Россия қўшинлари Ғарбнинг жавоб зарбаси билан йўқ қилинади. Бу ҳақда Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди.

«Путин ҳазиллашмаётганини айтяпти. Тўғри, у ҳазиллашиш даражасидаги позицияда эмас ва шуни айтиш керакки, Украинани, Европа иттифоқини ва унга аъзо давлатларни, АҚШ ва НАТОни қўллаб-қувватловчи одамлар ҳам ҳазиллашиб ўтирмайди. Украинага қарши ҳар қандай ядровий ҳужум ҳарбий жавобни келтириб чиқаради – ядровий эмас, аммо шунчалик кучли бўладики, Россия армияси бутунлай йўқ қилинади», — дея огоҳлантирди Боррел.

Бундан олдин Европа иттифоқи давлатлари Украина аскарларини тайёрлаш учун Европа иттифоқи ҳарбий миссиясини (EU Military Assistance Mission (EUMAM) яратишга келишиб олди. Бу борадаги расмий қарор Европа иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Люксембургда 17 октябрда бўлиб ўтадиган йиғилишида қабул қилинади.

Дипломатик манбалардан маълум бўлишича, миссиянинг дастлабки қадамларидан бири 15 минг украиналик аскарни тайёрлаш бўлади. Ҳозирда Европа иттифоқи давлатлари Украинага икки томонлама асосда ёрдам бермоқда. Хусусан, Бундесвер Украина ҳарбийларини ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари ва артиллерия қурилмаларидан фойдаланишга ўргатяпти.

Август ойида ЕИ даражасида миссия яратишни Европа иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили Жозеп Боррел таклиф қилган эди. У Европа тинчлик фонди (EFF) ҳисобидан молиялаштирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Боррел: Россия қуролли кучлари ядро қуроли қўлланилишига жавобан йўқ қилинади