4 171
“Марказий Осиё давлатларига худди СССРдек сиёсат бўлмасин” — Раҳмон Путинни кескин танқид қилди
Фото: Тожикистон президентининг матбуот хизмати
Бугун, 14 октябр куни Остонада “Марказий Осиё – Россия” форматидаги илк саммит бўлиб ўтди. Олтита давлат раҳбари иштирокидаги мажлисда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилди.
“Биз сизлар билан совет иттифоқининг парчаланишига гувоҳ бўлганмиз. Биз кичик республикалар, кичик халқларга эътибор бўлмаганини кўрганмиз – худди ҳозиргидек. Анъаналар, урф-одатлар билан ҳисоблашилмаган. Ривожланишига кўмак берилмаган. Биз кеча икки миллион [тожикистонлик муҳожир – таҳр.] ҳақида гаплашдик, лекин шуни айтишни истардимки, нафақат ишлаш учун, балки ўқиш, даволаниш учун Россия Федерациясига бораётган фуқароларимиз сони 2 миллиондан ошади”, – деди Раҳмон.
Унинг сўзларига кўра, Россия ўзи учун манфаатли бўлган озиқ-овқат соҳасида Марказий Осиё билан савдони ривожлантиряпти, лекин бунинг эвазига ҳамкорларга нисбатан тенг муносабатда бўлмаяпти.
Фото: Қозоғистон президентининг матбуот хизмати
“Негадир Тожикистонда ўтказилиб, “омади келмай қолган” форумда... [Россиядан] ҳеч бўлмаса вазир даражасидаги, йўқ, вазир ўринбосарлари даражасидаги иштирокчилар бўлиши учун, мен ТИВга топшириқ бергандим, ҳатто сиз билан ҳам гаплашгандим. Йўқ. Мана, Тожикистон стратегик ҳамкор бўла туриб нимани олди. Биз бунақа қилмаяпмиз-ку?
Ҳа, бизнинг халқимиз сон жиҳатдан катта эмас, биз 100-200 миллионлик халқ эмасмиз. Лекин бизда ўз тарихимиз, маданиятимиз, халқимиз бор. Шуни хоҳлаймизки, бизни ҳурмат қилишсин. Биз тиланчи эмасмиз. Биз тиланчи эмасмиз. Минерал ресурсларга бой мамлакатимиз бор.
[…] Қаерда, қанақа қоидани буздик? Қаердадир нотўғри саломлашиб қўйдикми? Биз ҳар доим ўзимизнинг асосий стратегик ҳамкоримизнинг манфаатларини ҳурмат қилиб келганмиз. Ўз навбатида, бизни ҳам ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз. Нима, биз қандайдир бегоналармизми?” – дея шикоят қилди Тожикистон президенти.
Фото: Қозоғистон президентининг матбуот хизмати
Йиғилиш мезбони, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев тожикистонлик ҳамкасбининг сўзларини бўлиб, ундан ўз фикрига хулоса ясашни сўради. Шундан кейин Раҳмон шахсан Путинга юзланди.
“Мен шунчаки сўрамоқчиман, Марказий Осиё давлатларига нисбатан собиқ совет иттифоқи каби сиёсат бўлмасин”, – деди Тожикистон президенти.
Имомали Раҳмоннинг якунида “ҳар бир давлатнинг ўз муаммолари, масалалари, урф-одат ва анъаналари борлиги”ни таъкидлаб, ўзаро муносабатларда буни инобатга олиш кераклигини айтди. “Олтин ўрталикни топиш ва ҳар бир республика билан алоҳида ишлаш керак”, – дея Россия президентига маслаҳат берди у.
Имомали Раҳмон, Путин, Марказий Осиё, Танқид “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади