Фото: kremlin.ru
Россияда сафарбарлик «тахминан» икки ҳафтадан кейин якунланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин жума куни Остонадаги матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 300 минг кишидан 222 минг нафари сафарбар қилинган. «Бу иш ҳозирги пайтда якунланмоқда. Тахминан икки ҳафта ичида барча сафарбарлик тадбирлари якунланади деб ўйлайман», - дея Путиннинг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС ахборот агентлиги.
Бундан олдин 14 октябр куни эрталаб Россия пойтахти ва Санкт-Петербургда эркаклар «ҳужжатларни текшириш» учун қўлга олиниб, уларга ҳарбий хизматга чақирув қоғози топширилаётгани хабар берилганди.
Россия президенти Владимир Путин 21 сентябр куни «қисман сафарбарлик» эълон қилиб, «айрим тоифадаги фуқаролар»дан 300 минг кишини чақириққа жалб қилишга ваъда берди. Аслида, сафарбарлик оммавий бўлиб чиқди ва кўплаб қонунбузарликлар билан амалга оширилмоқда. Кўп одамлар ундан қочишга ҳаракат қилишяпти.
Журналистларнинг маълумотларига кўра, дастлабки икки ҳафтанинг ўзида 53 та минтақадан 200 мингдан ортиқ киши фронтга жўнатилган. Россия ҳукумати Украинада сафарбар қилинган беш киши аллақачон ҳалок бўлганини тан олди. Йиғин пунктларида 20 га яқин одам ҳаётдан кўз юмди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади