11:48 / 15.10.2022
1 017

АҚШ Украинага яна 725 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратди

АҚШ Украинага яна 725 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратди
Фото: Getty Images
Қўшма Штатлар Украинага янги 725 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади. Бу ҳақда 14 октябр, жума куни АҚШ Мудофаа вазирлиги хабар берди. Аввалроқ тегишли меморандумни президент Жо Байден имзолаган эди.

Ушбу пакетнинг бир қисми сифатида Украина қўшимча HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари (ЯЎРТ), 23 000 артиллерия ўқ-дорилари, 500 та юқори аниқликдаги артиллерия снарядлари, 5000 RAAM масофавий танкка қарши мина тизимлари, 5000 танкка қарши қуроллар, 200 дан ортиқ Humvee армия юк машиналари, HARM юқори тезликдаги радарга қарши ракеталари, ўқотар қуроллар ва улар учун 2 миллиондан ортиқ ўқ-дорилар, шунингдек, тиббий буюмлар олади, деб аниқлик киритди Пентагон.

«Украинанинг жанг майдонидаги ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун Қўшма Штатлар ўз иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан Украинани асосий имкониятлар билан таъминлашда давом этади», — дея таъкидлаб ўтди АҚШ Мудофаа вазирлиги.

Пентагон Германия томонидан IRIS-T ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Киевга топширилгани, Испания ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтириш учун тўртта HAWK учириш қурилмаси беришини, шунингдек Норвегия, Германия ва Даниянинг Словакияда гаубицалар ишлаб чиқаришга инвестицияларини қайд этди.

Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузи бошланганидан бери Қўшма Штатлар Киевга 17,6 миллиард долларга яқин ҳарбий ёрдам ажратди, дея маълум қилди Пентагон. Жорий етказиб бериш Америка ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ўз ичига олмайди, чунки пакет Украинанинг қарши ҳужумини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган, дея таъкидлайди Reuters.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Украинага яна 725 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратди