12:44 / 15.10.2022
1 038

Туркияда кон портлаб кетди, 28 киши ҳалок бўлди (видео)

Туркияда кон портлаб кетди, 28 киши ҳалок бўлди (видео)
Туркия шимолидаги Бартин конида портлаш содир бўлиб, сўнгги маълумотларга кўра, 28 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хожага таяниб, CNNТüрк хабар бермоқда.

Бартин губернатори Нуртач Арслан маълум қилишича, тошкўмир ишлаб чиқарувчи «Амасра» корхонасининг 300 м чуқурликда жойлашган конида 14 октябрь куни тахминан 18:15 да қисман портлаш юз берган. Айни пайтда воқеа жойида қидирув-қутқарув жамоалари иш олиб бормоқда.

58 нафар ишчи қутқариб олинган, 11 киши касалхонага жойлаштирилган. Яна 15 нафар кончи ер остида қолмоқда.

Туркия энергетика вазири Фатиҳ Донмезнинг айтишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга метан портлаши сабаб бўлган. Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилишича, фавқулодда вазият чоғида конда 110 киши, портлаш содир бўлган ҳудудда эса 49 нафар кончи бўлган.

Туркия конларидаги энг йирик портлашлардан бири 2014 йил майида Маниса вилоятида содир бўлган, ўшанда 270 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

2017 йилда эса Туркиянинг Ширнак вилоятидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида олти кончи ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда кон портлаб кетди, 28 киши ҳалок бўлди (видео)