
Европа Иттифоқининг Frontex чегара агентлиги муҳожирларни Грециядан Туркияга ноқонуний равишда чиқариб юбориш бўйича кўплаб ҳолатларни яширган. Бу ҳақда Европанинг фирибгарликка қарши кураш бошқармаси ҳисоботида айтилди.
120 саҳифалик ҳужжатга кўра, Frontexнинг юқори мартабали мансабдор шахслари ноқонуний муҳожирларга нисбатан инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини яшириш ёки лозим даражада тергов қилмаслик орқали “жиддий қонунбузарлик ва бошқа жиноятларга”га йўл қўйган.
Буни ўтган йиллар давомида, айниқса, Суриядаги уруш туфайли юзага келган миграция инқирози даврида нодавлат ташкилотлари қайта-қайта кўтарди.
2020 йил 5 август куни Frontex ходими Греция ҳукумати муҳожирлар қайиғини Туркия томонига қайтаришга мажбурлаганига гувоҳ бўлганидан кейин воқеа ҳақида хабар берилди.
Европа Иттифоқи қонунчилиги одамларни бошпана ёки бошқа ҳимоя сўраш ҳуқуқларига қарамай, халқаро чегара орқали чиқариб юбориш ёки мажбуран қайтаришни тақиқлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар