
Саудия Арабистони Украинага 400 миллион долларлик инсонпарварлик ёрдамини эълон қилди. Бу ҳақда Saudi Press ахборот агентлиги хабар берди.
Кеча 14 октябрь жума куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилган. Нашрнинг аниқлик киритишича, Украина раҳбари шаҳзодага «инқирозни ҳал қилишда воситачилик ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлиги» учун миннатдорчилик билдирган.
Зеленский билан суҳбатда Муҳаммад бин Салмон Саудия Арабистони кескинликни пасайтиришни қўллаб-қувватлашга аниқлик киритган. Шунингдек, шаҳзода можарони ҳал қилишда воситачи бўлишга тайёрлигини билдирган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.