
Фото: «Dezeen.com»
Liebian Building — Хитойнинг Гуйчжоу провинцияси Гуйян шаҳрининг ишбилармонлик даҳасида жойлашган осмонўпар бино бўлиб, унинг баландлиги 121 метрга тенг.
Ушбу бинонинг ўзи хос жиҳати — унинг ташқи деворларидан бирида 108 метрлик сунъий шаршара борлиги.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 15, 2022
Шаршарага хизмат кўрсатиш тизими бинонинг тўртта қаватини тўлиқ эгаллайди. Сув тепага ҳар бири 185 кВт бўлган тўртта насос ёрдамида чиқарилади.
Шаршарани ишлатиш жуда қимматга тушиши туфайли (электр энергиянинг ўзи соатига 116 долларга тушади), у фақат байрам кунлари ёқилади.

Фото: «Dezeen.com»
Liebian Building битта мажмуадаги иккита минорадан биттасидир, улар Ludi Industry Group компанияси томонидан барпо этилган. Биноларда офислар, апартаментлар ва меҳмонхона жойлашган, стилобат (иккала бино учун ҳам умумий бўлган пастки қават) эса савдо-кўнгилочар марказидан иборат.
«Гуйян — бой табиатга эга шаҳар, бу ерда ўрмонлар ва тоғлар бор. Мен шаҳарга табиатни қайтаришга, ҳатто осмонўпар бинолар орасида ҳам одамнинг ўз табиий муҳити билан бирлашиши ҳиссиётини яратишга ҳаракат қилдим», — деди меъморлардан бири. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар