16:53 / 16.10.2022
3 222

Путин сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Россияни тарк этган фуқаролар ҳақида гапирди (видео)

Путин сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Россияни тарк этган фуқаролар ҳақида гапирди (видео)
Россия президенти Владимир Путин қисман сафарбарлик бошланганидан бери мамлакатни тарк этган фуқаролар ҳақида гапирди.

- "Мен эмоционал эмас, балки ҳуқуқий баҳо беришни маъқул кўраман. Ҳар бир аниқ ҳолатда у ёки бу фуқаронинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Кимдир нимадандир қўрқиб кетди, кимдир сафарбарликдан қочишни хоҳламоқда, яна кимдир бошқа сабаб билан. Ҳар бир аниқ ҳолатда ҳуқуқий баҳо бериш ва аниқ бир шахсга нисбатан фақат шу асосда иш кўриш керак. Менимча, бошқачаси бўлмайди", — деди Путин Остонадаги матбуот анжуманида.

Путиннинг айтишича, қисман сафарбарлик доирасида 222 минг киши ҳарбий хизматга чақирилган ва барча сафарбарлик тадбирлари икки ҳафта ичида якунланади.

Унинг сўзларига кўра, аввалроқ у айтиб ўтган сафарбарлик билан боғлиқ «тартибсизликлар» ўн йилликлар давомида янгиланмаган эски ҳисоб шакллари туфайлидир. Энди ахборот базаси янгиланмоқда, маълумот максимал даражада ишончли бўлади, деди у.

Россия президенти, шунингдек, сафарбар этилганларнинг барчаси мажбурий тайёргарликдан ўтиши кераклигини таъкидлади.

Айни пайтда сафарбар қилинганларнинг 16 минг нафари жанговар топшириқларни бажариш учун жалб этиладиган бўлинмаларга жойлаштирилган, деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Россияни тарк этган фуқаролар ҳақида гапирди (видео)