Фото: Лента
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда Global Times нашрининг Twitter аккаунтида хабар берилди.
«Ҳозирда Украинада хавфсизлик билан боғлиқ жиддий вазият кузатилмоқда, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ва Украинадаги элчихонаси ҳануз мамлакатда бўлиб турган Хитой фуқароларини хавфсизлик чораларини кучайтириш ва эвакуация қилинишга чақирмоқда. Украинадаги элчихона эвакуацияни ташкил этишда ёрдам беради», — дейилади хабарда.
Хитой ўз фуқароларини имкон қадар тезроқ Украинани тарк этишга чақирган биринчи давлат эмас. Яқинда Американинг Киевдаги элчихонаси фуқароларга худди шундай мурожаат билан чиқди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Киевдаги элчихонасини эвакуация қилишга рухсат берди. Шунингдек, дипломатик миссия қозоғистонликларга Украина ҳудудини тарк этишни тавсия қилди.
Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси ҳам ўзбекистонликлардан Украинани тарк этишни, ушбу мамлакатга бормасликни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни эрталаб Россия қўшинлари Украина шаҳарларини ракеталардан ўққа тута бошлади. Отишмада тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлди, фуқаролик инфратузилмаси объектлари жиддий зарар кўрди, электр энергияси узилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди