18:42 / 16.10.2022
2 033

Белгородда сафарбарликка чақирилганлар отишма уюштирди

Белгородда сафарбарликка чақирилганлар отишма уюштирди
Россиянинг Белгород вилоятида сафарбар қилинган аскарлар ўртасида отишма юзага келди. Бу ҳақда турли Telegram-каналлари хабар тарқатди.

Дастлабки маълумотларга кўра, полигонда отишма бўйича машғулотларда аскарлар ўртасида низо келиб чиққан ва пулемётдан ўт очишган. Айрим каналлар ўт очганлар тожик миллатига мансуб бўлганини ёзмоқда. Оқибатда 13 киши ҳалок бўлган.

Бошқа бир канал 22 киши ҳалок бўлгани ва 16 киши яраланганини қайд этган. Шу билан бирга уч ҳарбий отгани, уларнинг икки нафари ўлдирилгани, биттаси эса қочиб кетгани айтилган.

Sota телеграм-канали ҳодиса Белгороддаги Солоти қишлоғида бўлганини, бу ерга 100 га яқин аскарлар жойлаштирилганини ёзмоқда. Улар Украинадаги Лиман остоналарига юборилишига кескин қаршилик билдирган.

Россия мудофаа вазирлиги кейинроқ ҳодисани тасдиқлади ва уни теракт сифатида баҳолади. Вазирлик маълумотларига кўра, 11 киши қурбон бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Белгородда сафарбарликка чақирилганлар отишма уюштирди