19:18 / 16.10.2022
4 615

Тунги клубдан ўғирлаб кетилган қиз 20 кун ит қафасида сақланди

Тунги клубдан ўғирлаб кетилган қиз 20 кун ит қафасида сақланди
Исми ошкор қилинмаган хитойлик сайёҳ қиз Филиппиндаги тунги клубдан ўғирлаб кетилиб, 20 кун давомида ит қафасида сақланган. Бу ҳақда Daily Star хабар бермоқда.

Қайд этилишича, шанхайлик фуқаро Анхелес шаҳрида ҳужумга учраган. Кейинроқ қизнинг севгилиси полицияга мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, телефонига номаълум рақамдан видео юборилган, унда қизнинг бейсбол таёғи билан калтаклангани қайд этилган. Шунингдек, ҳужумчилар 180 минг фунт тўлов талаб қилишган.

Маълум бўлишича, жабрланувчи жиноятчилардан қочишга муваффақ бўлган, шундан сўнг полиция уни топиб олган. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сайёҳ қиз сақланган уйга боришган, бироқ гумонланувчилар қочишга муваффақ бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бу хонада бир нечта ёстиқ ва ичида челак бўлган тор ит қафаси борлигини тасдиқлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тунги клубдан ўғирлаб кетилган қиз 20 кун ит қафасида сақланди