date

Обама АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штаби қўмондони лавозимига Югославияда уриб туширилган учувчи номзодини таклиф қилди

Обама АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штаби қўмондони лавозимига Югославияда уриб туширилган учувчи номзодини таклиф қилди

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер АҚШ президенти Барак Обама АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штабининг янги бошлиғи этиб генерал Дэвид Голдфинни тайинлашга қарор қилганини маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

Картернинг таъкидлашича, Голдфин Пентагонда ҳозирдаги энг ёрқин стратеглардан бири ҳисобланади.

Унинг айтишича, Голдфин Болқон, Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий операцияларда иштирок этган.

Картернинг таъкидлашича, Голдфин самолёт штурвали ортида 4,2 минг соатлик парвоз тажрибасига эга.

Картер Голдфин подполковник бўлганда НАТОнинг Югославияни бомбардимон қилиш операцияларида иштирок этганини маълум қилди.

Голдфиннинг қирувчи самолёти 1999 йил 2 майда Сербияда уриб туширилган, бироқ у катапульта қилишга ва асирга тушишдан қутулиб қолишга муваффақ бўлган.

Таъкидланишича, энди Голдфиннинг номзоди АҚШ конгресси сенати томонидан маъқулланиши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари штаби қўмондони лавозимига Югославияда уриб туширилган учувчи номзодини таклиф қилди