Фото: Iranian military/AP
Эрон Россияга кичик масофага ҳаракатланувчи баллистик ракеталар ва учувчисиз учар қурилмалар етказиб беради. Бу ҳақда The Washington Post ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.
Гап «Fateh-110» ва «Zulfiqor» ракеталари ҳақида кетмоқда, уларнинг учиш масофаси мос равишда 300 ва 700 километрни ташкил этади.
Шунингдек, Эрон, нашр маълумотига кўра ўнлаб «Muhajer-6» ва «кўп миқдорда» «Shahed-136» камикадзе дронларини етказиб беришни режалаштирган. Дронларнинг бу икки туридан ҳам россиялик ҳарбийлар аллақачон Украинага қарши фойдаланмоқда.
Аввалроқ Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти, шунингдек Украина ва Россия телеграм-каналлари РФга эронликларнинг «Arash-2» дронлари етказиб берилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, бу «Shahed» туркумидаги қуроллардан кўра тезкорроқ ва вайронкорроқ саналади. The Washington Post мақоласида бу аппаратлар тилга олинмаган.
Эрон расман Россияга Украинадаги урушда фойдаланиш учун қурол етказиб беришини тан олмайди. Кремль ҳам бу ҳақдаги хабарларни рад этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади