
ХХР раиси Си Цзинпин коммунистик партия XX съездида нутқ сўзлади.
У нималарга эътибор қаратди?
Умумий тараққиёт ҳақида: партия халқнинг фаровонлик даражасидаги тафовутни қисқартиришдаги интилишида давом этади. «Биз даромадлар тақсимланиши тизимини такомиллаштирамиз», — деди Си.
Технологиялар ҳақида: Ўз-ўзини таъминлаш — партиянинг бош мақсади, Си ушбу секторни тараққиётнинг «асосий ҳаракатлантирувчи кучи» деб атади.
Тайван ҳақида: «Тарих чархпалаги бирлашишга элтаяпти» ва у «шубҳасиз, амалга ошиши мумкин».
Иқтисодиёт ҳақида: Иқтисодий ривожланиш Хитой учун устувор йўналиш бўлиб қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар