Фото: EPA
Парижда 16 октябрь, якшанба куни бир неча ўн минглаб намойишчилар нархлар ўсишига норозилик белгиси сифатида кўчаларга чиқди, деб хабар беради Le Figaro.
Таъкидланишича, митинг Жан-Люк Меланшоннинг «Бўйсунмаган Франция» ўта сўл партияси, яшиллар ва социалистлар томонидан ташкиллаштирилган.
Намойишчилар маошлар ва ижтимоий тўловлар оширилишини, электр энергиясига барқарор нархлар ўрнатилишини, ўта юқори даромадга солиқ киритилишини, шунингдек, экологик лойиҳаларга инвестицияларни талаб қилмоқда.
Айни вақтда норозиликлар иштирокчилари ёнилғи ва озиқ-овқат нархлари ўсишига ҳамда пенсия ёши оширилишига қарши чиқмоқда.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 17, 2022
Намойишга Меланшондан ташқари, ёзувчи, адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Анни Эрно бошчилик қилмоқда. Меланшон норозилик эртаси куни (17 октябрь) ҳам давом этишини ваъда қилди, 18 октябрдан эса у умуммиллий иш ташлаш эълон қилишни режалаштирмоқда.
Митинг ташкилотчилари маълумотларига кўра, 140 минг киши намойишга чиққан. Айни вақтда, полиция ҳисоб-китоблари бўйича акция иштирокчилари сони 30 мингдан ошмаган.
Куннинг иккинчи ярмида полиция билан тўқнашувлар бошланди. Қора ниқоб таққан вандаллар Société Générale банки офисига бостириб кириб, у ердан бир нечта компьютерларни ўғирлаб кетган. Полиция маълум қилишича, дўконларга ва банк муассасаларига зарар етказишга бўлган бир нечта уринишларнинг олди олинган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 17, 2022
Шунингдек, намойишчилар гуруҳлари полицияга петардалар улоқтирган, бунга жавобан, полиция кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган. Камида икки нафар намойишчи яралангани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади