
Саудия Арабистони нефть қазиб чиқариш ёзги мавсумда энергия ташувчиларга талабнинг ошишиши арафасида яқин ҳафталарда кунига 10,5 млн баррель нефть қазиб чиқариш рекорд даражасига яқинлашиши мумкин, бироқ унинг бозорни меъёридан ортиқ тўйинтирадиган бундай катта ҳажмда нефть қазиб чиқариши эҳтимоли жуда кам бўлади, деб манбаларга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда "Кун" нашри.
Манбаларга кўра, апрелда нефтга талаб барқарор даражада бўлди ёки бироз камайди ва кунига 10,15 млн баррель атрофида бўлди.
Прогнозлар Қатардаги нефть қазиб чиқариш ҳажмини музлатиш ҳақидаги музокаралар Ар-Риёднинг Эроннинг иштирокисиз битимни тузишдан бош тортиши сабабли барбод бўлгандан кейин Саудия Арабистони сабабли бозорнинг кескин меъёридан ортиқ тўйинишидан хавотирланишнинг камайишига ёрдам бериши мумкин.
Доҳадаги музокаралардан олдиноқ Саудия Арабистони валаиаҳд шаҳзодаси ва мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон мамлакатида нефть қазиб олиш ҳажми март ойида кунига 10 млн баррелни ташкил қилгани ҳамда агар истак бўлса бу кўрсаткични дарҳол 11,5 млн баррелга ва 6-9 ой ичида 12,5 млн баррелга ошира олишини айтганди.
Баъзи таҳлилчилар шаҳзоданинг бу гаплари Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида бозор учун курашнинг янги босқичидан дарак беришини тахмин қилгандилар. Бироқ Саудия Арабистони нефть соҳасидаги манбаларнинг айтишича, Ар-Риёд агар талаб бўлмаса, бозорга керагидан ортиқ нефть етказишни режалаштирмаяпти.
Уларнинг фикрича, шаҳзоданинг изоҳлари қиролликнинг нефть қазиб чиқариш ҳажмини ошира олишга қодирлигини таъкидлаб ўтиш учунгина айтилган. "Кунига 11 млн баррель? Йўқ, мен бундай бўлади деб ўйламайман", деб айтди манбалардан бири.
Манбаларнинг маълумотларига кўра, эҳтимол, Саудия Арабистони нефть қазиб чиқариш ҳажми кунига 10,2-10,3 баррель атрофида қолади ва иссиқ ёз кунлари 200-300 минг баррелга кўпайиши ва 10,5 млн баррелга етиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар