
Саудия Арабистони қироллиги Украина билан урушда Россия томонида экани ҳақидаги айбловларни рад этди. Бу ҳақда қироллик Мудофаа вазири шаҳзода Холид бин Салмон маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Twitterʼдаги постини улашиб, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонга Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлагани ва Саудия Арабистонининг мамлакатга ёрдам кўрсатаётганини таъкидлаб, миннатдорлик билдирганини шаҳзода Холид “бу ёлғон айбловлар Украина ҳукуматидан чиқмаганини” айтди.
Вазирнинг таъкидлашича, ОПЕК 5 октябрда нефть қазиб чиқаришни кунига 2 миллион баррелга қисқартириш ҳақидаги қарори бир овоздан ва "соф иқтисодий сабабларга кўра" қабул қилинганига қарамай, баъзилар Қиролликни Россия билан бирга бўлганликда айбламоқда.
«Эрон ҳам ОПЕК аъзоси. Бу Қироллик ҳам Эрон билан бирга эканини англатадими?» — деб сўраган вазир.
Айни пайтда ОПЕК бош котиби Ҳайсам ал-Ғайс якшанба куни ташкилот аниқ нархни белгиламаслиги, аксинча, талаб ва таклиф ўртасидаги мувозанатни мақсад қилганини айтди.
«Иқтисодий ўсишнинг секинлиги нефтга бўлган талабни акс эттиради ва ОПЕК олдиндан қарор қабул қилди. Нефт бозорларининг барқарорлиги келажак учун муҳим. Бу нафақат бугунги кунга тегишли, балки бизнинг қарорларимиз фақат техник хусусиятга ҳам эга», — деди расмий.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар