06:00 / 18.10.2022
3 325

Россия Исроилни “оғир оқибатлар”дан огоҳлантирди

Россия Исроилни “оғир оқибатлар”дан огоҳлантирди
Исроилнинг Украинага қурол етказиб бериш қарори бепарволик билан қабул қилинган кўринади. Бу фикрни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев телеграм каналида ёзиб қолдирди.

Унинг фикрича, Тель-Авивнинг бундай қарори “жиддий оқибатларга” олиб келиши мумкин.

"Россия Федерацияси ва Исроил ўртасидаги барча давлатлараро муносабатлар барбод бўлиши мумкин", - дея огоҳлантирди Медведев.

Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари ҳар қандай қурол етказиб бериш Украинадаги “нацистлар”ни қўллаб-қувватлаш эканини иддао қилди.

Агар улар қурол-яроғ билан таъминланса, Исроил Бандера ва Шухевични ўз қаҳрамонлари деб эълон қилиш вақти келди”, — деб ёзган Медведев.

Бир кун аввал Исроил вазири Нахман Шай Вазирлар Маҳкамасига Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни бошлашни таклиф қилган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг