11:34 / 18.10.2022
4 933

Германия разведкаси: Путин бутун Ғарбга уруш эълон қилди

Германия разведкаси: Путин бутун Ғарбга уруш эълон қилди
Фото: EPA
Россия президенти Владимир Путин аслида бутун Ғарбга уруш эълон қилди, Европада сиёсий қотилликлар эҳтимолдан холи эмас. Бундай фикрни Германия Федерал разведка хизмати раҳбари Бруно Каль ва ГФР конституциясини ҳимоя қилиш бўйича бошқарма президенти Томас Хальденванг Бундестагдаги эшитувларда билдириб ўтди.

Уларнинг айтишича, Россиянинг Украинага қарши уруши Путин бутун демократик дунёга нисбатан уруш эълон қилганини билдиради, «тутаб турган рақобат эса очиқча курашга айланиб кетган».

Уларнинг қайд этишича, уруш «ўйин қоидаларини ўзгартирмоқда», хусусан, Германияда ички хавфсизликка таъсир ўтказмоқда. Разведкачилар жорий йил апрелида Германиядан 40 нафар Россия жосуси чиқариб юборилганини мисол қилиб келтирди. «Улар ҳали ҳаммаси эмас», дея таъкидлади махсус хизматлар раҳбарлари.

Хальденвангнинг фикрича, Россия махсус хизматлари учун операциялардаги тақиқ чегараси пасайтирилган, шу сабабли келажакда Германияда сиёсий қотилликлар юз беришини истисно қилиб бўлмайди.

Бруно Каль Россия томонидан ядро қуроли қўлланилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, тажовузкор мамлакат президенти бундай ҳуқуқни ўзида қолдирмоқда, якунда эса бу Украинада тактик ядро қуроли қўлланилишигача етиб бориши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия разведкаси: Путин бутун Ғарбга уруш эълон қилди