14:51 / 18.10.2022
1 232

Қирғизистон Ўзбекистондан 50 та автобус сотиб олди

Қирғизистон Ўзбекистондан 50 та автобус сотиб олди
Қирғизистоннинг Ўш вилоятига Ўзбекистондан 50 та янги SAZ-HC40 шаҳар автобуслари етказиб берилди. Улар Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси кўмагида харид қилинган. Бу ҳақда Спутник нашри маълум қилди.

«Бу автобуслар кам ёнилғи сарфи, оддий техник кўрсаткичлари ва ҳамёнбоп нархи (37 минг доллар) туфайли шаҳар шароитига жуда мос келади. Улар энг муҳтож маҳаллаларда 4 та янги линияда ҳаракатланади», – дея маълум қилган Ўш шаҳри мэри Алмаз Мамбетов.

Маълумот учун, мазкур автобуслар Самарқанддаги автомобиль заводида ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳар бир автобус 16 ўриндиққа эга ва 38 йўловчига мўлжалланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон Ўзбекистондан 50 та автобус сотиб олди