Фото: Gallup
Gallup таҳлил компанияси ўтказган сўров натижаларига кўра, Украина фуқароларининг аксар қисми урушни 2014 йилдан буён бой берилган барча ҳудудлар озод этилгунига қадар давом эттириш керак деб ҳисоблайди.
Тадқиқот 2-11 сентябр кунлари Украинанинг барча регионлари бўйлаб ўтказилган. Респондентларнинг 70 фоизи урушни ғалабага қадар олиб бориш зарурлигини маълум қилган. 26 фоиз киши ҳарбий ҳаракатларни тезроқ якунлаш учун музокаралар бошлаш тарафдори эканини билдирган. Эркаклар орасида ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш тарафдорлари 76 фоизни, аёллар орасида - 64 фоизни ташкил этади.
Урушни ғалабага қадар давом эттиришни ёқлаганларга ғалаба қандай бўлиши кераклиги борасида иккинчи савол берилган. Сўралганларнинг 91 фоизи Украина 2014 йилдан буён бой берилган барча ҳудудларни, жумладан Қримни қайтариши зарурлигини маълум қилган. 5 фоиз киши эса 2022 йил февралида Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан кейин Россия назоратига ўтган ҳудудларни қайтариш кераклигини айтган. 4 фоиз киши эса ғалаба 2014 йилдан буён бой берилган ҳудудлар қайтарилишини англатишини айтган, аммо бунда Қрим назарда тутилмаган.
Gallup’нинг қайд этишича, мамлакатнинг ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан олисдаги регионларида урушни ғалабага қадар давом эттиришнинг тарафдорлари кўпроқни ташкил этади — шимолий, ғарбий ва марказий ҳудудларда 75-82 фоиз (Киевда — 83 фоиз). Мамлакат шарқи ва жанубида эса урушни давом эттиришни мос равишда респондентларнинг 56 ва 58 фоизи қўллаган.
Украина раҳбарияти бир неча бор Россия томонидан аннексия қилинган барча ҳудудлар қайтарилиши лозимлигини маълум қилган. Украина президенти Володимир Зеленский октябр ойи бошида BBC учун берган интервьюсида биринчи галдаги вазифа — 2022 йил 24 февралига қадар бўлган чегараларга чиқиш эканини, аммо «асосий режа» — 1991 йилда халқаро миқёсда тан олинган барча ҳудудлар, жумладан Қримни ҳам қайтариш бўлиши ҳақида гапирганди.
Россия босқини бошланиши биланоқ Зеленский РФ президенти Владимир Путинга зудлик билан урушни тўхтатиш учун музокаралар бошлашни таклиф этганди. 4 октябр куни, Украинанинг тўрт вилояти ҳудудлари Россия томонидан аннексия қилингач, Зеленский Путин билан «музокаралар ўтказишни имконсиз қилувчи» ҳужжатни имзолади. Шунингдек, Зеленский Украина мулоқотга тайёрлиги, аммо бу фақат «Россиянинг бошқа президенти» билан бўлиши мумкинлигини ҳам айтган.
Аннексиядан кейин Путин Россия музокараларга тайёр экани, аммо «қўшиб олинган» ҳудудлар мақоми муҳокама қилинмаслигини айтди. 6 октябр куни Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко G20 мамлакатлари парламентлари спикерлари саммитида Украинага «бугуннинг ўзида», фақат Россия шартлари асосида мулоқот бошлашни таклиф этди.
14 октябр куни Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин ҳам музокаралар имконияти ҳақида гапирди, шу билан бирга бунинг учун «маълум шартлар белгилаб олиниши зарурлиги»ни қўшимча қилди. «Медуза» манбаларига кўра, Кремль шу тариқа Украинага янги ҳужум бошлашга тайёрланиб олиш учун вақтдан ютишга уринмоқда.
Украина, Россия, Россия армияси Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди