
Кирилл Стремоусов
Фото: «РБК»
Украина армияси тез орада аннексия қилинган Херсонга қарши ҳужум бошлайди. Херсон вице-губернатори Кирилл Стремоусов тинч аҳолига минтақанинг ўнг қирғоқ қисмини тарк этишни қатъий тавсия қилмоқда.
«Бизда мавжуд маълумотларга кўра, Ғарб томонидан отлантирилган укронацистлар яқин орада Херсон шаҳрига ҳужум бошлайди», — деди Стремоусов ўзининг Telegram-каналида.
Унинг таъкидлашича, «Херсон шаҳрининг ҳамда Херсон вилоятининг ўнг қирғоқ қисми ўққа тутилиши истисно қилинмаяпти».
«Тез орада Херсон учун жанг бошланади. Тинч аҳолига кераксиз хавф-хатарга дучор бўлмаслик учун, иложи бўлса, яқинлашиб келаётган шафқатсиз жанговар ҳаракатлар ҳудудидан кетиш тавсия этилади», — дея қўшимча қилди у ва аҳолидан унинг сўзларини жиддий қабул қилишни сўради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.