13:43 / 19.10.2022
1 242

БМТ: Россия армияси Украинадаги ҳарбий жиноятлари учун жавоб беради

БМТ: Россия армияси Украинадаги ҳарбий жиноятлари учун жавоб беради
Фото: Спутник
БМТ Мустақил халқаро комиссияси 2022 йил февраль охири ва мартдан бошлаб Украинанинг Киев, Чернигов, Харьков ва Суми вилоятларида жанговар ҳаракатлар юзасидан текширувлар олиб борган. Бу ҳақда ушбу комиссиянинг БМТ Бош ассамблеяси учун тузилган маърузасида айтилади.

Кўпчилик жиноятлар фактлар билан асосланган бўлиб, улар орасида қийноқлар, қатллар, жинсий зўравонликлар, ноқонуний ҳибслар, депортация ва бошқалар бор.

«Ушбу қонунбузарликларнинг Украина оддий аҳолиси учун оқибатлари жуда катта бўлган. Одамларнинг ҳалок бўлиши билан боғлиқ ҳолатлар мингларча. Инфратузилма вайронгарчиликлари даҳшатли даражада», — деди комиссия раиси Эрик Мёсе.

Аввалроқ БМТ Бош ассамблеяси Донецк ва Луганск халқ республикаларида ҳамда босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия томонидан ўтказилган «референдумлар»ни қораловчи резолюцияни қабул қилган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг