
Фото: CNN
АҚШ президенти Жо Байден 19 октябрь, чоршанба куни Россия президенти Владимир Путин «ақл бовар қилмайдиган даражада оғир аҳволда» эканлигини айтди, деб ёзади Reuters.
«Менимча, Владимир Путин ўзини ниҳоятда қийин аҳволга солиб қўйди ва бу менга шуни кўрсатадики, у учун ягона восита бу Украинадаги фуқароларни шафқатсизлик орқали қўрқитиб, уларни таслим бўлишга ундашдир», — деган Байден Оқ уйдаги журналистларга.
Таъкидлаш керакки, Байден ўз нутқида журналистларнинг бошқа саволларига жавоб қайтармаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар