01:23 / 21.10.2022
4 169

Украина АҚШ сиёсатчиси баёнотидан сўнг “шокка тушди”

Украина АҚШ сиёсатчиси баёнотидан сўнг “шокка тушди”
АҚШда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлардан сўнг Киевга ҳарбий ёрдам қисқариши мумкин. АҚШ Конгрессининг республикачилардан вакили Кевин Маккартининг ушбу сўзларидан Украина амалдорлари ҳайратда қолишди, деб ёзмоқда "Financial Times" газетаси.

- Ростини айтсам, биз жаноб Маккартининг изоҳларини эшитиб “шокка тушдик”, - дея Украина президенти партияси раҳбари Давид Арахимиянинг сўзларини келтиради газета.

Унинг қўшимча қилишича, у бундай баёнотдан ҳайратга тушган, чунки яқинда Вашингтонга ташрифи чоғида Кевин Маккарти билан учрашган ва мамлакатнинг Киевга ёрдам беришни давом этишига ишончи комил бўлган.

Украина Ташки ишлар вазирлиги вакили Олег Николенко “мамлакат АҚШ томонидан доимий ҳар иккала партия қўллаб-қувватлашдан умидвор” эканлигини маълум қилган.

Аввалроқ Маккарти агар оралик сайловларда унинг партиядошлари- республикачилар ғалаба қозонса, мамлакатнинг Киевга ҳарбий ёрдами қисқаришини, чунки республикачилар чексиз ёрдам ажрата олмасликлари ҳақида гапирган эди.

Россия 24 февралдан буён Украинада денацификация ва демилитаризация мақсадида ҳарбий операция олиб бормоқда. Бунинг фонида АҚШ ва унинг НАТо бўйича иттифоқдошлари Киев режимини ўнлаб миллиард долларлик қуроллар билан таъминламоқда. Ўз навбатида Москва Ғарбнинг Киев режимини қуроллар билан тъаминлаши нафақат можаронинг узоқ давом этиши, балки қуроллар ортилган транспорт Россия армиясининг қонуний нишонига айланишини бир неча маротаба маълум қилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг