12:29 / 23.02.2015
6 588

ЖАРда ер остида қолиб кетган барча кончилар қутқарилди

ЖАРда ер остида қолиб кетган барча кончилар қутқарилди

Жанубий Африка Республикасида олтин конида ёнғин чиққани оқибатида ер остида 2 км дан ортиқроқ чуқурликда қолиб кетган барча кончилар қутқарилди.

Ушбу конга эгалик қилувчи “Harmonу Gold” компанияси вакилининг таъкидлашича, барча 486 кончи ер устига олиб чиқилган. Вакил 22 февраль куни эрталаб чиққан ёнғиннинг сабабларини ўрганиш бўйича тергов ўтказилишини маълум қилди.

Тахмин қилинишича, ёнғин таъмирлаш ишлари давомида бошланган.

Ўтган йили айнан шу кон унда конга ўт қўймоқчи бўлган ноқонуний тарзда ишловчи ишчилар аниқлангандан кейин икки ҳафтага ёпиб қўйилган эди.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖАРда ер остида қолиб кетган барча кончилар қутқарилди