
Россияликлар Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСида провокация тайёрлаётгани ҳақидаги маълумотни президент Владимир Зеленский ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, босқинчилар Украина жанубида кенг кўламли фалокат юз бериши учун атайлаб шароит яратмоқда. Бу энг йирик энергия иншоотидир.
Украина томони 20 октябрь, пайшанба куни Европа Кенгашига қилган мурожаатида хавфлар ҳақида гапирди. Зеленскийнинг айтишича, россиялик террорчилар томонидан Каховска ГЭСи тўғони ва блоклари қазилгани ҳақида маълумотлар бор. Тўғонда тахминан 18 миллион куб метр сув мавжуд.
Президент баёнотида фалокат юз берган тақдирда жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида сўз боради.
"Агар руслар бу тўғонни бузиб ташласа, 80 дан ортиқ аҳоли пунктлари, жумладан Херсон ҳам тез орада сув тошқини зонасида қолади. Юз минглаб одамлар жабр кўриши мумкин", деган Зеленский.
Бундан ташқари, вазият Россия Федерацияси томонидан босиб олинган Запорожье атом электр станциясидаги вазиятга ҳам таҳдид солмоқда. Президентнинг сўзларига кўра, эҳтимолий теракт АЭСни совутиш сувисиз қолдиради, чунки у Каховка сув омборидан сув олади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар