
Фото: CNN
Хитой Коммунистик партияси Пекинда бўлиб ўтган қурултойдан сўнг Си Жинпинг ва унинг сиёсий ғоялари ХКПдаги устунлигини, шунингдек, Хитойдаги партиянинг марказий ҳокимиятини мустаҳкамлади.
Хитой Коммунистик партияси (ХКП) ХКП Марказий қўмитаси (МҚ) бош котиби, раис Си Жинпингнинг марказий ролини мустаҳкамлади. Ташкилот низомидаги тегишли ўзгартиришлар 22 октябр, шанба куни партиянинг ХХ қурултойи якунларига кўра тасдиқланди. Уларнинг мақсади ХКПда Си ва унинг сиёсий ғоялари устунлигини намойиш этиш ва Хитойда партия ҳокимиятини сақлаб қолишдир.
Қурултой, шунингдек, ХКП МҚнинг таркибини тасдиқлади. 23 октябр, якшанба куни пленум Марказий қўмита Сиёсий бюроси ва Сиёсий бюро доимий қўмитасининг янги таркибини тайинлайди. 69 ёшли Си Хитой раҳбариятининг қолган қисмига нисбатан амалда бўлган жорий икки муддатлик чекловга қарамай, учинчи беш йиллик муддатга ХКП Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига тасдиқланиши кутилмоқда.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 22, 2022
Пекиндаги Халқ мажлислари залида бир ҳафта давом этган партия қурултойи якунида 2300 га яқин делегат тузатишларни қабул қилди. Қарорда айтилишича, «Марказий қўмитанинг ўзаги» сифатида Си Жинпинг ва унинг назариялари туфайли партия мамлакатдаги қарама-қаршилик ва муаммоларни бартараф эта олди. Ҳужжатда таъкидланишича, партия ва Хитой олдида дунёда ўхшаши бўлмаган жиддий муаммолар турибди. Шу муносабат билан қурултой армияни кучайтириш ва уни «жаҳон даражасидаги қуролли куч»га айлантириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундан ташқари, Тайванда «мустақиллик кучларига қарши» қатъий кураш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Қурултой якунида ахборот агентликлари эътиборини тортган воқеа юз берди. Партия ва давлатнинг аввалги етакчиси 79 ёшли Ҳу Жинтаони минбардан, Си Жинпинг ёнидаги ўтирган жойидан икки киши олиб чиқиб кетди, дея хабар беради dpa. 2012 йилда ўз лавозимини ўринбосарга топширган Ху турли фракцияларнинг вакиллари ҳамда Си бекор қилмоқчи бўлган ёш ва муддат чегаралари билан «коллектив» етакчилик моделини ёқлайди.
Бундан ташқари, Хитой бош вазири Ли Кэцян ва Сиёсий бюро доимий қўмитасининг яна уч нафар аъзоси Коммунистик партиянинг 20-сонли Марказий қўмитаси янги таркибига киритилмади, деб хабар берди «Синхуа» ахборот агентлиги.
Аввалроқ, 16 октябр куни Хитой Коммунистик партияси (ХКП) қурултойининг очилишида ХХР раиси Си Жинпинг Тайванга ҳарбий куч билан таҳдид қилган эди. Хитой тинч йўл билан «қайта бирлашиш» тарафдори, аммо «биз ҳеч қачон куч ишлатишдан воз кечиш мажбуриятини олмаймиз. Хитой раҳбарияти барча зарур чораларни кўриш имкониятини сақлаб қолади», деди Си.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар