
Пойтахт Роттердам ва Гаага шаҳрида "Ватанпарвар европаликлар Ғарбнинг исломлашувига қарши" (PEGIDА) ташкилоти акция ўтказмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.
Хабарда айтилганидек, икки ҳафта олдин PEGIDА ижтимоий тармоқларда 22 октябрь, шанба куни Роттердамда ва 23 октябрь, якшанба куни Гаагада Қуръон ёқиб юбормоқчи эканини эълон қилганди.
PEGIDА етакчиси Эдвин Вагенсвелднинг Роттердам шаҳрида ҳибсга олиниши билан гуруҳ томонидан Қуръони Каримни ёқиб юборишдек манфур ишига барҳам берилди.
Маҳаллий вақт билан соат 14.00 да Роттердам шаҳридаги марказий вокзал олдида ўтказилиши режалаштирилган намойишда PEGIDА жуда кичик гуруҳ билан иштирок этди.
Полициянинг журналистларга айтишича, PEGIDА аъзолари провакацион сўзларни ишлатганликлари сабабли полиция томонидан огоҳлантирилган.
Огоҳлантиришларга эътибор бермай, уятли сўзларни давом эттиргач, полиция Вагенсвелднинг қўлга олган, кейин PEGIDА гуруҳининг бошқа аъзолари ҳам ҳудуддан чиқариб юборилган.
Ирқчи гуруҳнинг икки ҳафта олдин ижтимоий тармоқдаги аккаунтида эълон қилган хабарга кўра, кеча Гаагада ҳам худди шундай намойиш ўтказилиши керак эди. Аммо у ердаги провакация ҳам амалга ошмади.
PEGIDА ҳаракати
PEGIDА 2014 йилнинг 20 октябрь куни Германиянинг Дрезден шаҳрида илк акциясини ўтказди ва ижтимоий тармоқ сайтлари орқали 12 киши томонидан уюштирилгани иддао қилинган ушбу акцияда 350 киши иштирок этди.
Намойишчилар сони доимий равишда ортиб борди ва 2015 йил январь ойи ўрталарида 25 мингга етди. Бироқ, кейинчалик бу намойишларга қатнашувчилар сони кескин камайиб кетган.
PEGIDА Германиядан ташқарида ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ксенофоб гуруҳларни илҳомлантирди.
Бундай манфур ҳаракатлар иккиюзламачи европаликлар орасида биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Шу йилнинг апрель ойида Швециянинг Мальмё шаҳрида Даниянинг ўта ўнгчи “Stram Kurs” партияси раҳбари Расмус Палудан Қуръони карим китобини ёқиб юборган ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
Икки йил аввал эса Бельгия ҳукумати Қуръони каримни ёқмоқчи бўлган даниялик беш нафар экстремистни депортация қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар