07:17 / 25.10.2022
1 427

Путин Бурунди собиқ вице-президентига Россия фуқаролигини берди

Путин Бурунди собиқ вице-президентига Россия фуқаролигини берди
Фото: «РИА Новости»
Бурунди собиқ иккинчи вице-президенти, 53 ёшли Жозеф Буторе Россия фуқаролигини олди. Тегишли фармонни Россия президенти Владимир Путин имзолади, ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий порталида эълон қилинди.

Буторе Жозеф, 1969 йил 14 апрелда Бурунди шаҳрида туғилган, — деб қайд этилди у рус фуқаролигини олганлар рўйхатида

Ундан ташқари, Россия фуқаролигини олганлар рўйхатида Марказий Осиё республикалари, Буюк Британия, Франция, Испания, Вьетнам, Бангладеш, Гватемаланинг туб аҳолиси — жами 37 киши бор.

Жозеф Буторе 2015-2020 йилларда Бурундининг иккинчи вице-президенти лавозимида ишлаган. 2018 йилда у Россиянинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг