
Британия парламенти Жамоатчилик палатаси раҳбари Пенни Мордонт Буюк Британия бош вазири ва Консерваторлар партияси раҳбари сайловидан ўз номзодини қайтариб олди. Шундай қилиб, Риши Сунак янги бош вазир бўлади.
«Биз навбатдаги бош вазиримизни танладик. Бу қарор тарихий бўлиб, партиямизнинг хилма-хиллиги ва истеъдодидан яна бир бор далолат беради. Мен Ришини тўлиқ қўллаб-қувватлайман», - деган Мордонт баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, янги консерватив ҳукумат британияликлар манфаати йўлида ҳамкорлик қилиш учун мамлакат ва янги бош вазир олдида бирлашиши керак.
«Бизда қиладиган ишлар кўп», дея қўшимча қилган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия парламенти Консерваторлар партияси аъзоларининг ярмидан кўпи Риши Сунак учун овоз бергани хабар қилинганди.
Амалдаги тартибга кўра, бош вазир сайловлари ўтказилмайди, чунки Сунакнинг бу лавозим учун курашда рақиблари йўқ. Борис Жонсон ўз номзодини кўрсатишдан бош тортди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар