
Исроил кучлари мамлакат жанубидаги Нажаф саҳросида Фаластин бадавийлари яшайдиган Аракиб қишлоғини яна бир марта бузиб ташлади ва кўплаб одамлар бошпанасиз қолди.
Аракиб мудофаа қўмитаси аъзоси Азиз ат-Турийнинг маълум қилишича, Исроил кучлари 208-марта босқин уюштирган қишлоқни вайрон қилган. Турийнинг айтишича, аҳоли ўз қишлоқларини қайта қуради.
Исроил биринчи марта 2010 йил июлида вайрон қилган Аракиб қишлоғида 80 дан ортиқ Исроил фуқаролари ва фаластинликлар яшайди.
Тель-Авив маъмурияти қишлоқ "ноқонуний равишда ташкил этилган ва бузиб ташланиши керак" дея иддао қилмоқда. Қишлоқ аҳолиси эса бу ерлар Исроил давлати барпо этилишидан анча олдин боболаридан мерос бўлиб қолганлигини таъкидлайди.
Қишлоқ аҳолиси уйларини қайта тиклайверади
Қишлоқ аҳолиси Исроил кучлари томонидан ҳар бир бузғунчи ҳаракатларидан кейин уйларини ёғоч ва пластмасса материаллар билан қайта қуриш орқали қаршиликларини давом эттирмоқда.
Нажаф минтақасидаги бошқа қишлоқларда бўлгани каби Аракибга электр ва сув каби мажбурий хизматлар кўрсатмаган Исроил минтақада яшовчи фаластинликларнинг ер эгалик ҳуқуқини тан олмайди.
Фаластин манбаларига кўра, Тель-Авив маъмурияти ҳозиргача 220 минг фаластинлик яшайдиган Нажаф чўлининг 12 миллион акр майдонининг 11 миллион акрини ўзлаштирган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар