00:17 / 26.10.2022
1 738

Хитой Марказий банки 1 кг вазнли тилла ва кумуш тангани чиқаради

Хитой Марказий банки 1 кг вазнли тилла ва кумуш тангани чиқаради
Фото: Хитой Марказий банки
Хитой Марказий банки 2023 йилда панда айиғига бағишланган қимматбаҳо эсдалик тангалар коллекциясини муомалага чиқаради.

Хитой Марказий (Халқ) банкининг WeChat ижтимоий тармоғида ўтказган тақдимотига кўра, янги коллекция 14 та тангадан иборат бўлади ва олтин, кумуш ва платинадан ясалиб, 2023 йилда мумолага чиқарилади. Уларнинг барчасидан қонуний тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.

Тангаларнинг энг қимматбаҳоси 1 кг вазнли, 90 мм диаметрли бўлиб, 99,9 фоиз проба олтиндан ясалади ва 10 минг юан (қарийб 1370 доллар) қийматга эга бўлади. Бундай тангалардан минг донаси муомалага чиқарилади.

Шунингдек, 1 кг вазнга эга, диаметри 100 мм бўлган, 99,9 фоиз проба кумушдан ясалган, қиймати 300 юан (қарийб 40 доллар) бўлган тангадан 10 минг донаси зарб этилади.

Бундан ташқари, Марказий банк 30 граммлик олтин тангадан 1 млн дона, 15 граммлик олтин тангадан 200 минг дона, 8 граммлик олтин тангадан 200 минг дона, 3 граммлик олтин тангадан 500 минг дона, 1 граммлик олтин тангадан 500 минг дона, 150 граммлик олтин тангадан 10 минг дона, 100 граммлик олтин тангадан 20 минг дона, 50 граммлик олтин тангадан 30 минг донани муомалага чиқаради.

Шу билан бирга, 30 граммлик кумуш тангадан 10 млн дона, 150 граммлик кумуш тангадан 30 минг дона, 30 граммлик платина тангадан 5 минг дона, 3 граммлик платина тангадан 30 минг донаси зарб этилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг