18:00 / 26.10.2022
1 975

Россия ядровий зарба бериш бўйича машғулотлар ўтказди

Россия ядровий зарба бериш бўйича машғулотлар ўтказди
Фото: imago
Россия душманнинг ядровий зарбасига жавобан йирик ядровий зарба бериш бўйича машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

Қайд этилишича, машғулотларни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин шахсан кузатиб борган.

«Камчаткадаги Кура полигонида Плесецк давлат синов космодромидан «Ярс» қитъалараро баллистик ракетаси ва Баренц денгизидан «Синева» баллистик ракетаси учирилди. Ҳаводан учириладиган қанотли ракеталарни учирувчи узоқ масофали Ту-95МС самолётлари ҳам вазифаларга жалб қилинган», - дейилади Кремль веб-сайтида.

Кремль матбуот хизмати маълумотларига кўра, стратегик тийиб турувчи кучларни тайёрлаш бўйича топшириқлар тўлиқ бажарилган, барча ракеталар белгиланган хусусиятларни тасдиқлаган ҳолда нишонга етиб борган.

Аввалроқ Пентагон Россия расмийлари АҚШни «Гром» стратегик ядровий кучларининг машғулотлари ҳақида олдиндан хабардор қилгани ҳақида хабар берди. Ушбу машқлар ҳар йили мунтазам равишда ўтказилади, дея қўшимча қилди АҚШ Мудофаа вазирлиги.

Аввалги «Гром» машқлари 2022 йил 19 февралда, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланишидан беш кун олдин бўлиб ўтган эди.

Россия расмийлари РФ ҳарбий доктринасига кўра, Москва ўзига ёки иттифоқчиларига қарши бундай қурол қўлланилишига жавобан, шунингдек оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда тажовуз содир бўлган тақдирда, «давлатнинг мавжудлиги таҳдид остида бўлганда» ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг